Шерзод Асадов Солиқ қўмитасининг янги медиа студияси билан танишди
Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Администрацияси Коммуникациялар департаментининг раҳбари – Президент матбуот котиби котиби Шерзод Асадов бугун, 16 декабрь куни Солиқ қўмитасининг янги медиа студияси фаолияти билан танишганини маълум қилди.
Қайд этилишича, ташриф давомида Солиқ қўмитаси раиси Фаррух Пўлатов ва жамоатчилик билан алоқалар бошқармаси бошлиғи — матбуот котиби Тўра Тўраев билан биргаликда студиянинг техник имкониятлари ва 2026 йилга мўлжалланган лойиҳалари ҳақида батафсил маълумот берилган.
Президент матбуот котиби солиқ сиёсатини кенг жамоатчиликка самарали ва тушунарли етказишда медиа маконида проактив ишлаш муҳимлигини таъкидлаган. Шунингдек, аҳоли ва тадбиркорлар билан янада таъсирчан ишлаш учун замонавий коммуникация шаклларидан, рақамли платформалар ва ижтимоий тармоқлар имкониятларидан кенг фойдаланиш зарурлигини қайд этган.
«Бу борада Солиқ қўмитаси жамоатчилик билан алоқалар бошқармасига муваффақиятлар тилайман», деб ёзади Шерзод Асадов.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Марказий Осиёнинг интеллектуал меросини улуғлашда янги босқич Тошкентда бошланмоқда — The Washington Post
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг