Иккинчи бор ўз фарзандини сотмоқчи бўлган она озодликдан маҳрум этилди
1989 йилда туғилган, Нишон туманида яшовчи Маҳлиё Амирова (исм-фамилиялар ўзгартирилган) 2024 йилда турмуш ўртоғи билан бирга ўз фарзандини сотишга уринган пайтда қўлга олиниб, жиноий жавобгарликка тортилган эди.
Ушбу жиноят иши доирасида турмуш ўртоғи озодликдан маҳрум этилган бўлса, Маҳлиё Амировага нисбатан аёл киши экани ва ҳомиладорлиги инобатга олиниб, озодликни чеклаш жазоси тайинланган.
2025 йилнинг май ойида Маҳлиё Амирова яна ўғил фарзандли бўлди. Бироқ ачинарлиси шундаки, чақалоқ дунёга келиши билан у яна болани сотиш мақсадида харидор излашга киришган.
Ниҳоят, бир аёл чақалоқни 375 миллион сўмга сотиб олишга рози бўлган. Маҳлиё Амирова болани унга топшириб, келишилган маблағнинг дастлабки 100 миллион сўмини олган вақтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан ушланган.
Суд ҳукми билан Маҳлиё Амировага нисбатан 5 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.
Чақалоқ эса Қарши шаҳрида жойлашган «Мурувват» ногиронлиги бўлган болалар учун интернат уйи ҳузуридаги кичик ҳажмдаги болалар уйига жойлаштирилди. Шунингдек, аёлнинг 2015 йилда туғилган қизи ва 2017 йилда туғилган ўғли оилавий болалар уйига топширилиб, уларнинг таълим-тарбияси давлат назоратига олинди.
Жаҳонгир Боймуродов, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Марказий Осиёнинг интеллектуал меросини улуғлашда янги босқич Тошкентда бошланмоқда — The Washington Post
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг