Жиддадан Тошкентга учаётган самолётда ёши катта аёлнинг юраги тўхтаб қолди
«9S-3306» рейси Жидда – Тошкент йўналишида бортда юзага келган шошилинч тиббий ҳолат сабабли Баҳрайн аэропортига мажбурий қўнишни амалга оширди. Бу ҳақда «Air Samarkand» авиакомпанияси хабар берди.
Маълум қилинишича, парвоз вақтида ёши катта аёл йўловчининг юраги тўхтаб қолган. Шундан сўнг, «Air Samarkand» экипажи — ҳаво кемаси командири Дегтев Роман Олегович ва иккинчи учувчи Смирнов Егор Денисович — тезкор қарор қабул қилиб, тиббий ёрдам кўрсатиш учун энг яқин аэропортга фавқулодда қўнишни амалга оширган. Самолётга шифокорлар бригадаси чақирилган.
Борткузатувчилар экипажи бригадири Светлана Болконская раҳбарлигида қўнишгача йўловчига имкон қадар барча ёрдамни кўрсатган. Қўниш амалга оширилгандан сўнг, маҳаллий шифокорлар реанимацион тадбирларни ўтказган. Йўловчининг аҳволи барқарорлашган.
Тиббиёт ходимлари бемор аёлни даволаниш учун маҳаллий клиникага олиб борган. Рейс ёнилғи қуйиб олгандан сўнг парвозни Тошкентга тахминан 2 соат кечикиш билан давом эттирган ва маҳаллий вақт билан соат 9:49 да қўнган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тошкент вилоятида Абдулла Орипов уй-музейи очилди
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг