Бир кило гўштнинг нархи қанча?
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси республика бозорларидаги нарх-навони ўрганишни давом эттиради.
Республикамиз бозорларидаги озиқ-овқат, ноозиқ овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 2019 йил 28 апрель ҳолатидаги нархлари
Мол гўшти
28 000 сўмдан – 40 000 сўмгача
Энг арзон нарх Фарҳод деҳқон бозори (Тошкент) ва Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳар марказий деҳқон бозорида кузатилди. Ушбу бозорларда 1 кг. мол гўштининг нархи 28 000 сўмдан - 38 000 сўмгача сотилмоқда.
Бир килограмм мол гўшти учун энг қиммат нарх Андижондаги марказий деҳқон бозорида, Қашқадарёда Қарши шаҳар марказий деҳқон бозорида, Хоразмда Урганч шаҳар марказий деҳқон бозори ва Тошкентдаги “Чорсу” деҳқон бозорида қайд этилган – 30 000 – 40 000 сўм.
Қўй гўшти
28 000 сўмдан – 44 000 сўмгача
Энг арзон нарх 1 кг. қўй гўшти учун Фарҳод деҳқон бозори ва Қорақалпоғистоннинг Нукус марказий бозорларида қайд этилди. Бу ерда сиз 1 кг қўй гўштини 28 000 дан 38 000 сўмгача харид қилишингиз мумкин.
Энг қиммат нарх бу ҳафтада ҳам Сурхондарё вилояти Термиз шаҳар марказий деҳқон бозорида кузатилди – 1 кг. қўй гўшти - 42 000 дан 44 000 сўмгача.
Товуқ гўшти
12 000 сўмдан – 20 000 сўмгача
Энг арзон нарх Бухоро шаҳар марказий деҳқон бозорида қайд этилди – 12 000 сўмдан – 14 000 сўмгача.
Энг қиммат нархдаги товуқ гўшти эса Тошкентдаги Миробод деҳқон бозори ва Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар марказий деҳқон бозорида кузатилди – 14 000 – 20 000 сўм.
Гуруч
3 000 сўмдан – 16 000 сўмгача
Энг арзон нарх Сурхондарёда Термиз шаҳри Марказий деҳқон бозорида қайд этилган – 3 000 – 14 000 сўм.
Энг қиммат нарх эса Тошкентдаги “Чорсу” деҳқон бозорида кузатилган – 5 500 – 16 000 сўм.
Ўсимлик ёғи
7 200 сўмдан – 12 500 сўмгача
Энг арзон ўсимлик ёғи пойтахтимиздаги Фарҳод деҳқон бозорида кузатилди. Бу ерда сиз ўсимлик ёғини 7 200 сўмдан – 11 500 сўмгача харид қилишингиз мумкин.
Энг қиммат нарх ҳам пойтахтда “Миробод” деҳқон бозорида қайд этилган – 12 500 сўмгача.
Ун
1 750 сўмдан – 4 900 сўмгача
Энг арзон ун Тошкентнинг “Қўйлиқ” деҳқон бозорида бўлиб, унинг нархи 1 кг. учун 1 750 – 3 350 сўм. 1-навли уннинг килограмми учун энг арзон нарх Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳар Марказий деҳқон бозорида қайд этилган – 1 кг. 1-навли ун нархи 1 500 сўмдан.
Энг қиммат нарх 1 килограмм олий навли ун “Миробод” деҳқон бозорида қайд этилди – 4 900 сўм. 1-навли уннинг килограмми учун эса энг қиммат нарх Қўйлиқ деҳқон бозори ва Хоразмдаги Урганч Марказий деҳқон бозорида кузатилди – 4 000 сўмгача.
Шакар
4 300 сўмдан – 5 500 сўмгача
Энг арзон нарх Тошкент шаҳридаги “Миробод” деҳқон бозорида кузатилди – 4 300 – 5 200 сўм.
1 кг шакар учун Республикамиздаги энг қиммат нарх Термиз шаҳри марказий деҳқон бозорида ва Бухоро шаҳар марказий деҳқон бозорида қайд этилди – 5 000 – 5 500 сўм.
Тухум
350 сўмдан – 700 сўмгача
Республикамиз бозорларида 1 дона товуқ тухумини ўртача 350 - 700 сўмдан харид қилишингиз мумкин.
Картошка
1 200 сўмдан – 4 500 сўмгача
Энг арзон нарх пойтахтдаги “Чорсу”, “Фарҳод”, “Юнусобод” ва “Қўйлиқ” деҳқон бозорларида қайд этилди – 1 200 сўмдан – 2 500 сўмгача.
1 килограмм картошка учун энг қиммат нарх Бухородаги марказий деҳқон бозорида кузатилди – 3 000 – 4 500 сўмгача.
Помидор
5 000 сўмдан – 17 000 сўмгача
Энг арзон нарх Сурхондарёда Термиз шаҳар марказий деҳқон бозорида кузатилди – 5 000 сўмдан - 8 000 сўмгача.
Энг қиммат нарх эса Наманган шаҳри “Сардоба” деҳқон бозорида қайд этилди – 10 000 – 17 000 сўмгача.
Хўжалик совуни
1 000 сўмдан – 3 500 сўмгача
Энг арзон нарх Намангандаги “Сардоба” деҳқон бозорида кузатилди. Ушбу бозорда сиз хўжалик совунини 800 сўмдан (3 500 сўмгача) харид қилишингиз мумкин.
Энг қиммат нарх Хоразмнинг Урганч шаҳри, Жиззах шаҳри Марказий деҳқон бозори, Наманган шаҳри “Сардоба” деҳқон бозорида ва Тошкентдаги “Юнусобод” деҳқон бозорида қайд этилди – 800 – 3 500 сўм.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг