Қозоғистонда автобус ЙТҲга учради. Ҳалок бўлганлар орасида ўзбекистонликлар ҳам бор
Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 5 киши ҳалок бўлди, улар орасида Ўзбекистон фуқаролари ҳам бор. Бу ҳақда Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳодиса бугун, 7 декабрь куни соат 08:57 да Қозоғистоннинг Ақтўбе вилояти Айтекеби туманидан ўтган Республика аҳамиятига эга автомобиль йўлининг 1028 километрида содир бўлган. «Перм-Тошкент» йўналишида ҳаракатланган «Yutong» русумли йўловчи автобуси ён томонга ариққа ағдарилиб кетган.
Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида автобусда бўлган 49 нафар йўловчидан 5 нафари вафот этган, улардан 2 нафари Ўзбекистон фуқароси бўлган.
«Фавқулодда вазиятлар вазирлиги масъул вазирлик ва идоралар билан биргаликда ишчи гуруҳ тузган ҳолда, ушбу бахтсиз ҳодиса оқибатида вафот этганларни Ватанга олиб келиш ва уларнинг оила аъзоларига дафн маросимларини ўтказишда ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш бўйича барча зарур чораларни кўрмоқда», дейилади вазирлик хабарида.
Таъкидланишича, ҳозирда Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг масъул ходимлари Қозоғистонлик ҳамкасблари билан доимий алоқада бўлиб, бахтсиз ҳодисани келиб чиқиш сабабларини ўрганиш бўйича ҳамкорлик ишларини олиб бормоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тошкент вилоятида Абдулла Орипов уй-музейи очилди
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг