“Нотариуслар коррупцияга қарши!” танловининг ғолиблари аниқланди
Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигида Ўзбекистон нотариат тизимида ўтказилган “Нотариуслар коррупцияга қарши!” кўрик-танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг ўринбосари Умида Тўхташева, Ўзбекистон Нотариал палатаси раиси Дилшод Ашуров сўзга чиқиб, нотариат соҳасида олиб борилган ислоҳотлар туфайли нотариат соҳаси шаффоф ва коррупциядан ҳоли тизимга айланиб бораётганини, шунингдек, коррупцияга қарши кураш борасида олиб борилаётган тизимли ишларни давом эттириш лозимлиги таъкидлади.
Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Ўзбекистон Нотариал палатаси ва “Нотариус маслаҳати” газетаси раҳбар ва ходимларидан иборат Ҳакамлар ҳайъати қарорига кўра танловда Андижон вилояти, Асака туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Нодирбек Хоналиев биринчи ўринга лойиқ кўрилди. Чирчиқ шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи Хилола Ғаниева иккинчи, Наманган шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Муҳаммад Бобир Турсунқулов эса учинчи ўринни қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг сентябрь ойида Ўзбекистон Нотариал палатаси мамлакатимиздаги нодавлат нотижорат ташкилотлари орасида биринчи бўлиб ISO 37001:2016 сертификатини қўлга киритган эди.
Маълумот учун: ISO 37001:2016 стандарти – бу халқаро даражада қабул қилинган коррупцияга қарши менежмент тизими ҳисобланади. У ташкилотларда пора олиш ва бериш ҳолатларини олдини олиш, аниқлаш ва бартараф этиш учун самарали назорат ва бошқарув механизмларини жорий этишни назарда тутади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тошкент вилоятида Абдулла Орипов уй-музейи очилди
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг