АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
АҚШ Европадан 2027 йилга қадар НАТО доирасидаги мажбуриятларнинг асосий қисмини, хусусан, ракета ишлаб чиқариш ва разведка маълумотларини тўплаш масъулиятини ўз зиммасига олишни талаб қилди. Бу ҳақда Reuters бешта манбага таяниб хабар берди.
Пентагон вакиллари бу талабни декабрь ойи бошида Вашингтонда Европа дипломатларига етказган. Учрашувда АҚШ Мудофаа вазирлиги вакиллари, Россиянинг Украинага бостириб киришидан кейин Европанинг мудофаа салоҳиятини ошириш суръатидан АҚШ ҳали ҳам қониқмаётганини таъкидлаган.
Пентагон маълум қилишича, агар Европа 2027 йилгача белгиланган вазифаларни бажара олмаса, АҚШ НАТОнинг айрим мудофаа механизмларида иштирокини тўхтатиши мумкин. Қайси механизмлар назарда тутилгани очиқланмаган. Шунингдек, АҚШ Европанинг ривожланишини қандай мезонлар асосида баҳолаши ҳам маълум эмас.
Бир нечта европалик мансабдорлар бу муддатни реал эмас деб баҳолаган. Уларга кўра, Европанинг АҚШ имкониятларини тўлиқ ўрнини босиши учун фақат инвестициялар ва сиёсий қарорлар етарли эмас.
Reutersʼга НАТОнинг расмий вакили шундай дейди: Европа мамлакатлари ўз хавфсизлиги учун жавобгарликни кўпроқ ўз зиммасига олишни бошлаган. Аммо АҚШ белгилаган 2027 йилга оид муддат ҳақида у фикр билдирмаган.
АҚШ президенти Дональд Трамп бир неча бор омма олдида Европани ўз хавфсизлиги учун кўпроқ маблағ сарфлашга чақирган, Вашингтон ҳимоясига суянмасликни таъкидлаган.
Сентябрь ойи бошида Financial Times АҚШ Европанинг шарқий қисмидаги мамлакатлар учун ҳарбий тайёргарлик ва жиҳозлаш дастурига молиялаштиришни тўхтатгани ҳақида хабар берган эди. «333-секция» номи билан танилган ушбу дастур доирасида Пентагон дунё бўйлаб иттифоқчи мамлакатлар ҳарбийларини тайёрлайди ва жиҳозлайди. Европада бу ёрдамнинг асосий олувчилари Эстония, Латвия ва Литва ҳисобланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тошкент вилоятида Абдулла Орипов уй-музейи очилди
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг