Сирдарёнинг 18 та маҳалласидаги 67 км йўл цемент-бетон қопламага ўтказилади
Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида вилоятдаги аҳоли ва тадбиркорларнинг оғирини енгил, узоғини яқин қиладиган ташаббусларга тўхталди.
А-373 йўлини Сайхунобод ва Гулистон туманидан ўтган 37 километр қисми яроқсиз бўлгани учун транспорт шаҳар орқали ҳаракатланишга мажбур бўляпти. Бу йўлни 6 тасмали қилиб реконструкция қилиш ишларини бошлаш топширилди.
Осиё тараққиёт банки билан ички йўлларни қуриш лойиҳаси амалга оширилмоқда. Мутасаддиларга ушбу дастур доирасида Боёвут, Гулистон, Ховос, Мирзаобод, Сирдарё ва Сайхунободнинг 18 та маҳалласидаги 67 километр йўлни цемент-бетон қопламага ўтказиш топширилди.
«Дўстлик» каналининг Гулистон шаҳридан ўтган 5 километр қисми реконструкция қилингани учун қирғоқ бўйи дам олиш масканлари ташкил этилди.
Келгуси йилда каналнинг қолган 3,5 километр қисми ҳам бетон қопламага ўтказилиши белгиланди.
Сирдарёда йилига ўртача 10 минг янги оила пайдо бўлаётганини ҳисобга олиб, уй-жойга талабни қондириш учун йил якунигача 3 минг 100 та хонадонга эга кўп қаватли уйларни фойдаланишга топшириш, 2026 йилда яна 3,5 минг квартирали 80 та уй-жой барпо этиш мақсад қилиб олинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тошкент вилоятида Абдулла Орипов уй-музейи очилди
- «Ўзгидромет» шошилинч огоҳлантириш эълон қилди
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг