Жамоат жойларида фуқароларни электрон идентификация қилиш тартиби белгиланди
Ҳукумат қарори (754-сон, 01.12.2025 й.) билан «Ички ишлар органлари патруль-пост хизмати саф бўлинмалари ходимлари томонидан жамоат жойларида фуқароларни электрон идентификация қилиш тартиби тўғрисида»ги низом тасдиқланди. Бу ҳақида «Ҳуқуқий ахборот» Telegram-канали хабар берди.
Унда айтилишича, мазкур низом ички ишлар органлари патруль-пост хизмати саф бўлинмалари ходимлари томонидан жамоат жойларида фуқароларнинг шахсини электрон техник воситалар, шу жумладан, планшет орқали аниқлаш тартибини белгилайди.
Xодимлар қуйидаги ҳолларда фуқароларни тўхтатиши ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар ёки «Е-патруль» тизими орқали уларнинг шахсини аниқлаши мумкин:
- шахс жиноят ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган ёхуд қидирувда деб гумон қилиш учун асослар мавжуд бўлганда;
- шахсни содир этилган жиноят ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳақида маълумотга эга деб ҳисоблаш мумкин бўлганда;
- қонунга мувофиқ шахсни ушлаб туриш учун бошқа қонуний асослар мавжуд бўлганда.
Шунингдек, ходим шахсга уни тўхтатганлик ҳамда ундан шахсини аниқлаш талаб этилаётгани сабаблари ва асосларини тушунтириб бериши шарт.
Фуқароларнинг шахсига доир маълумотлари планшет орқали «Е-патруль» тизимига тўғри киритилишига патруль-пост хизмати ходими масъул ҳисобланади.
Ходим «Е-патруль» тизимидаги шахсга доир маълумотларни учинчи шахсларга ошкор этилмаслиги ҳамда ушбу маълумотлардан ғаразли мақсадларда фойдаланилмаслик учун жавобгардир.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Марказий Осиёнинг интеллектуал меросини улуғлашда янги босқич Тошкентда бошланмоқда — The Washington Post
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг