Гонконгдаги ёнғинда ҳалок бўлганлар сони 150 кишидан ошди
Гонконг полицияси шаҳардаги сўнгги ўн йилликдаги энг талафотли ёнғин юзасидан олиб борилаётган тергов доирасида 13 кишини ҳибсга олди. Бу ҳақда “Reuters” нашри хабар берди.
Манбага кўра, Ван Фук Корт турар-жой мажмуасида юз берган фожиа оқибатида ҳалок бўлганлар сони камида 151 нафарга етган. Қутқарувчилар ёнғиндан шикастланган етти бинода қидирув ишларини давом эттириб, зиналар ва томларда қолиб кетган фуқароларнинг жасадларини топмоқда.
Полиция маълумотларида келтирилишича, баъзи жасадлар кулга айланиб кетгани боис йўқолганларнинг ҳаммасини топиш имконсиз бўлиши мумкин. Ҳозирда 40 дан ортиқ киши ҳали ҳам бедарак йўқолган ҳисобланади.
Текширувлар бинодаги таъмир ишларида қўлланган “яшил тўр” номли материал ёнғинга чидамлилик стандартларга жавоб бермаганини кўрсатди. Расмийларга кўра, пудратчилар ушбу сифатсиз материални инспекторлар кўра олмайдиган жойларга ўрнатган. Бундан ташқари, ишлатилган кўпикли иссиқлик изоляцияси ҳам ёнғин тарқалишини тезлаштирган, мажмуадаги ёнғин сигнализацияси эса тўлиқ ишламаган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тошкент вилоятида Абдулла Орипов уй-музейи очилди
- «Ўзгидромет» шошилинч огоҳлантириш эълон қилди
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг