Тошкентдаги озиқ-овқат дўконида ёнғин чиқди
Видеодан кадр
Тошкент шаҳар Яшнобод туманида жойлашган озиқ-овқат дўконида ёнғин содир бўлди. Пойтахт Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси ҳодиса юзадан маълумот берди.
Қайд этилишича, бугун, 30 ноябрь соат 12:41 да «112» тизими орқали Тошкент шаҳар Яшнобод тумани Авиасозлар кўчасида жойлашган озиқ-овқат дўконида ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида шаҳар ФВББга хабар келиб тушган.
Шунга асосан, ёнғин-қутқарув бўлинмалари соат 12:47 да ҳодиса жойига етиб бориб, соат 12:58 да ёнғинни қуршаб олган ва 13:07 да тўлиқ ўчирган.
Билдирилишича, аланга оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва етказилган зарар миқдори аниқланмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Марказий Осиёнинг интеллектуал меросини улуғлашда янги босқич Тошкентда бошланмоқда — The Washington Post
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг