Ортда қолган 9 ойда қанча уй фойдаланишга топширилгани айтилди
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь сентябрь ойларида жами 47 мингта уй фойдаланишга топширилган. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.
Билдирилишича, топширилган уларнинг 31,3 мингтаси қишлоқ жойларга тўғри келади.
Ҳудудлар кесимида фойдаланишга топширилган уйлар сони қуйидагича тақсимланган:
- Қорақалпоғистон Республикаси — 3,7 мингта;
- Андижон вилояти — 3,9 мингта;
- Бухоро вилояти — 3,9 мингта;
- Жиззах вилояти — 1,6 мингта;
- Қашқадарё вилояти — 2,8 мингта;
- Навоий вилояти — 1,6 мингта;
- Наманган вилояти — 7,9 мингта;
- Самарқанд вилояти — 2,7 мингта;
- Сурхондарё вилояти — 4,4 мингта;
- Сирдарё вилояти — 0,3 мингта;
- Тошкент вилояти — 4,9 мингта;
- Фарғона вилояти — 3,6 мингта;
- Хоразм вилояти — 3,4 мингта;
- Тошкент шаҳри — 2,3 мингта.
Қўмита маълумотларига кўра, ушбу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 2 фоизга ошган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Марказий Осиёнинг интеллектуал меросини улуғлашда янги босқич Тошкентда бошланмоқда — The Washington Post
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг