Уч ҳудудда 746 миллион сўмлик «зангори ёқилғи» ва «свет» талон-торож қилинди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тойлоқ тумани бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.
Унда айтилишича, ўтказилган терговга қадар текширув давомида «М.С.» фермер хўжалиги иш бошқарувчиси фуқаро А.Н. ва бошқалар тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига сув насосларини яширинча улаб, жами 452,1 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани фош қилинган.
Шу каби яна бир ҳолат, департаментнинг Олтинкўл тумани бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ҳам аниқланган.
Унга кўра, «А.С.» хусусий корхонаси раҳбари фуқаро Ж.Н. «Иттифоқ-Гулбоғ» МФЙ ҳудудидаги нотурар бинода тижорат мақсадида табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, 163,1 миллион сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келгани маълум бўлган.
Бундан ташқари, департаментнинг Чортоқ тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Н.А. нотурар-жой биносида тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига сув насоси ва бошқа электр жиҳозларини ҳисоблагичдан ташқари улаб, 130,8 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланган.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошлаб юборилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Марказий Осиёнинг интеллектуал меросини улуғлашда янги босқич Тошкентда бошланмоқда — The Washington Post
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг