Тошкентнинг ҳаво мониторинги тизими кенгайтирилади ва янги лабораториялар ташкил этилади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 24 ноябрдаги ПФ–229-сон «Тошкент шаҳрида экологик вазиятни яхшилаш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони қабул қилинди.
Фармонга биноан, атмосфера ҳавосини доимий кузатиш бўйича «Air Monitoring Uzbekistan» платформаси имкониятлари сезиларли равишда кенгайтирилади. Режалаштирилган 347 та кузатув станцияси, жумладан, «Замин» фонди кўмагида ўрнатилган 23 та автоматик станция мазкур платформага уланади.
Бундан ташқари, Экология қўмитаси ҳузурида атмосфера ҳавосининг чуқур таҳлилини амалга оширадиган махсус лаборатория барпо этилади. У ерда, хусусан, PM2.5 каби инсон саломатлиги учун энг хавфли бўлган заррачалар концентрацияси аниқланади. Натижалар асосида пойтахтда смог хавфи юқори бўлган даврларда транспорт ҳаракати ва йирик ишлаб чиқариш объектлари фаолиятини вақтинча чеклаш механизмлари ишга туширилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Марказий Осиёнинг интеллектуал меросини улуғлашда янги босқич Тошкентда бошланмоқда — The Washington Post
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг