Тошкентда экологик талабларга жавоб бермайдиган корхоналар фаолиятига қатъий чекловлар жорий этилади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 24 ноябрдаги ПФ–229-сон «Тошкент шаҳрида экологик вазиятни яхшилаш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони қабул қилинди.
Фармонга мувофиқ, Тошкент шаҳрида атмосферага зарарли модда чиқарадиган саноат корхоналари ва иссиқлик манбаларига нисбатан талаблар кескин кучайтирилади. Экологик меъёрларни бузаётган ва фильтрлаш тизимларини модернизация қилмаган объектлар фаолияти вақтинча тўхтатилиши ёки бутунлай чекланиши мумкин.
Шунингдек, пойтахтнинг айрим ҳудудларида мажбурий тарзда кўчирилиши керак бўлган саноат зоналари ва корхоналар рўйхати шакллантирилади. Уларни янги, замонавий талаблар асосида ташкил этилган ҳудудларга кўчириш орқали аҳоли яшайдиган массивлар яқинидаги экологик юклама камайтирилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тошкент вилоятида Абдулла Орипов уй-музейи очилди
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг