Малайзия 16 ёшгача бўлганларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни тақиқламоқчи
Малайзия ҳукумати 2026 йилдан бошлаб 16 ёшдан кичик шахсларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни тақиқлаш режасини эълон қилди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
Мамлакат алоқа вазири Фаҳми Фадзил ушбу чекловлар жорий этилиши ҳақида бир кун аввал маълум қилган.
Ҳозирда Малайзия ҳукумати Австралия ва бошқа давлатларда қўлланилаётган ёш чеклови механизмларини ўрганмоқда.
Режалаштирилаётган чоралар ёшларни қуйидаги онлайн таҳдидлардан ҳимоя қилиш зарурати билан изоҳланмоқда:
— киберзўравонлик ва қўрқитиш,
— молиявий фирибгарликлар,
— жинсий тажовуз ва эксплуатация билан боғлиқ хавфлар.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тошкент вилоятида Абдулла Орипов уй-музейи очилди
- «Ўзгидромет» шошилинч огоҳлантириш эълон қилди
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг