Пол Погба футболга қайтди
Кеча, 22 ноябрь куни Франция Биринчи дивизионида 13-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Тур доирасидан ўрин олган баҳсда “Ренн” клуби ўз майдонида “Монако”ни қабул қилди.
Учрашув мезбонларнинг 4:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Ғолиблар сафида голларга Эмболо, Камара, Блас ва Будиал муаллифлик қилди. “Монако”нинг ягона жавоб голи эса Мика Биеретҳ ҳисобига ёзилди.
Учрашувнинг 85-дақиқасида ўтган йили “Монако”га кўчиб ўтган жаҳон футболи юлдузи Пол Погба жамоа таркибида дебют қилди.
Маълумот учун, бу футболчининг 811 кундан кейинги дастлабки расмий ўйини бўлди. Погба сўнгги бор 2023 йилнинг 2 сентябрь куни “Ювентус” таркибида “Эмполи”га қарши майдонга тушган эди.
У 2023 йил сентябрь ойида допинг тестдан ўта олмагани учун 2 йилга футболдан четлатилганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тошкент вилоятида Абдулла Орипов уй-музейи очилди
- «Ўзгидромет» шошилинч огоҳлантириш эълон қилди
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг