Уч ҳудудда қарийб 287 миллион сўмлик «зангори ёқилғи» ва «свет» талон-торож қилинди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жомбой тумани бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.
Унда айтилишича, ўтказилган терговга қадар текширувда «М.С.» фермер хўжалиги раҳбари муқаддам судланган фуқаро Ш.Ю. сув насосини тижорат мақсадида электр тармоғига ўзбошимчалик билан тўғридан тўғри улаб, 106,4 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани фош қилинган.
Шу каби яна бир ҳолат, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда ҳам аниқланган.
Унга кўра, ЯТТ «М.М.» савдо дўконида тижорат мақсадида электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, 97,8 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги маълум бўлган.
Бундан ташқари, Департаментнинг Иштихон тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро У.Х. «Намуна» МФЙ ҳудудидаги хонадонида новвойхона ташкил қилиб, табиий газ тармоғига тўғридан тўғри уланиб, 82,5 миллион сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани фош бўлган.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошлаб юборилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тошкент вилоятида Абдулла Орипов уй-музейи очилди
- «Ўзгидромет» шошилинч огоҳлантириш эълон қилди
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг