Нигерияда жангарилар 300 дан ортиқ болани ўғирлаб кетди
Нигериянинг Агваре шаҳрида жангарилар 300 дан зиёд мактаб ўқувчиси ва «Сент-Мэри» мактабининг 12 нафар ўқитувчисини ўғирлаб кетди. Бу ҳақда «Associated Press» хабар берди.
Ҳужум 21 ноябрь куни содир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, мактабдан 215 нафар ўқувчи ва 12 нафар ўқитувчи олиб кетилгани айтилган эди. Кейинчалик амалга оширилган текширув ва аниқ ҳисоб-китоблардан сўнг янгиланган рақамлар эълон қилинди.
Ҳозирча ҳеч бир қуролли гуруҳ мазкур ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаган. Маҳаллий ҳокимият органлари гаровдагиларни қутқариш бўйича операцияга тактик бўлинмалар ва маҳаллий овчиларни жалб этди.
Нигерияда қуролли гуруҳлар болаларни ўғирлаб, улар учун товон пули талаб қилиш ёки мажбурий никоҳга бериш мақсадида бундай ҳужумларни тез-тез амалга ошириб туради.
Эслатиб ўтамиз, 2014 йилда Чибок шаҳрида жангарилар 270 нафар қизни олиб кетган эди. Ўтган йилнинг мартида эса Куриге шаҳридаги мактабдан 200 дан ортиқ бола ўғирлаб кетилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тошкент вилоятида Абдулла Орипов уй-музейи очилди
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг