Ўзбекистонда декабрь ойи нормага нисбатан иссиқроқ бўлади
Фото: Юнус Бўриев / «Халқ сўзи»
«Ўзгидромет» 2025–2026 йилги қиш мавсуми учун мавсумий об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
Унга кўра, декабрь ойи нормага нисбатан бироз иссиқроқ бўлиши кутилмоқда. Ўртача ойлик ҳарорат нормага нисбатан 1–1,5 даража баланд бўлади. Биринчи ўн кунликда ҳаво асосан илиқ: кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқни ташкил қилади. Иккинчи ва учинчи ўн кунликларда ҳарорат кескин ўзгариб туради. Кечаси 2-7 даража илиқдан 0, -5 даража совуққача, кундузи 12-17 даража илиқдан 2-7 даража илиққача бўлади. Ойлик ёғингарчилик миқдори норма атрофида ёки ундан кам бўлиши кутилмоқда.
Январь ойи умумий ҳолатда нормага яқин, айрим ҳудудларда бироз совуқроқ бўлади. Биринчи ва иккинчи ўн кунликларда ҳарорат катта диапазонда ўзгариб туради. Кечаси 3-8 даража илиқдан 3-8 даража совуққача, кундузи 10-15 даража илиқдан -2 даража совуқ, 3 даража илиққача бўлади. Учинчи ўн кунликка бориб эса аномал совуқлар кутилмоқда. Кўпчилик ҳудудларда кечаси 12-17 даража совуқ, кундузи 5-10 даража совуқ, Нукус ва Урганч атрофларида кечаси 20-25 даража совуққача тушиши мумкин.
Февраль ойи кўп йиллик нормаларга яқин бўлиши кутилмоқда. Биринчи ўн кунликда аномал совуқлар давом этади: кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ, 2 даража илиқ бўлади. Иккинчи ва учинчи ўн кунликларда ҳаво сезиларли илийди: кечаси 2-7 даража совуқдан 3-8 даража илиққача, кундузи 0-5 даража илиқдан 10-15 даража илиққача бўлади. Жанубий ҳудудларда кундузги ҳарорат 15-20 илиққача кўтарилиши мумкин. Ёғингарчилик меъёр доирасида бўлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тошкент вилоятида Абдулла Орипов уй-музейи очилди
- «Ўзгидромет» шошилинч огоҳлантириш эълон қилди
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг