«Оталар сўзи» бошловчиси Мираббос Мирзааҳмедов вафот этди
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, «Меҳнат шуҳрати» ордени соҳиби Мираббос Мирзааҳмедов 84 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда «Milliy» телеканали хабар берди.
Мираббос Мирзааҳмедов 1941 йил 30 сентябрда Тошкент шаҳрида туғилган. Телерадио соҳасидаги ижодий фаолиятини 1965 йилда бошлаган.
У «Баҳор қайтмайди», «Қалбингга қулоқ сол», «Дунёнинг ишлари», «Инсон садоқати», «Биллур қандиллар», «Эътироф» каби элликдан зиёд видеофильмларни, «Буни ҳаёт дейдилар» туркум кўрсатувларини тасвирга олишда бош-қош бўлган.
Мирзааҳмедов Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими унвони, «Меҳнат шуҳрати» ва «Дўстлик» орденлари билан мукофотланган. У умрининг сўнгги кунларигача – қарийб 9 йил давомида «Milliy» телеканали орқали эфирга узатиладиган «Оталар сўзи» дастурининг бошловчиси ва бадиий маслаҳатчи сифатида ишлаган.
«Халқ сўзи» ва «Народное слово» газеталари таҳририяти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тошкент вилоятида Абдулла Орипов уй-музейи очилди
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг