Туркиялик мутахассислар Бухорода оғир касаллиги бор болаларни бепул даволашни бошлади
Бухоро вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида кечиктириб бўлмайдиган оғир касалликларни ўз вақтида даволаш ниятида туркиялик шифокорлар томонидан мураккаб жарроҳлик амалиётлари ўтказилмоқда. Бу савоб иш оғир вазиятга тушган, ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни аниқлаш, уларга манзилли ёрдам кўрсатишдек хайрли мақсадни ўз олдига қўйган Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ташаббуси билан амалга ошириляпти.
— Жорий йилнинг сентябрь ойида «Соғлом келажак» акцияси доирасида бир гуруҳ турк шифокорлари Бухорога келиб, 300 нафардан зиёд ўғил-қизни тиббий кўрикдан ўтказган эди, — дейди марказ бош шифокори ўринбосари Мансур Очилов. — Шу жараёнда 35 нафар болада юқори технологияга асосланган жарроҳлик амалиётини бажариш зарурлиги маълум бўлди. Айни кунларда туркиялик мутахассислар марказимиз шифокорлари билан ҳамкорликда шу болаларнинг тузалиб, ота-оналари бағрига қайтиши учун бор маҳоратларини ишга солишяпти.
Ушбу жарроҳлик амалиётлари асосан тиббиётнинг ортопедия, умумий хирургия, юз-жағ ва пластик хирургия каби йўналишлари билан боғлиқ бўлиб, улар бепул бажарилмоқда. Бундай ҳамкорлик маҳаллий шифокорларнинг касбий малакасини оширишда ҳам қўл келмоқда.
Истам ИБРОҲИМОВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тошкент вилоятида Абдулла Орипов уй-музейи очилди
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг