Президент кўмир қазиб чиқаришда эришилган натижалар ва келгуси вазифалар юзасидан тақдимот билан танишди
Президентимиз Шавкат Мирзиёев кўмир қазиб чиқаришда эришилган натижалар ва келгуси вазифалар юзасидан тақдимот билан танишди.
Куз-қиш мавсумида аҳоли хонадонлари, ижтимоий соҳа муассасалари ҳамда иқтисодиёт тармоқларини энергия ресурслари билан узлуксиз таъминлаш мақсадида энергетиканинг барча тармоқлари қатори кўмир саноатида ҳам янги лойиҳалар амалга оширилмоқда, ишлаб чиқариш қувватлари ва ҳажмлари кўпайтирилмоқда.
2024/2025 йиллар куз-қиш мавсумида қарийб 8,7 миллион тонна кўмир қазиб олиниб, иссиқлик электр станциялари, бюджет ташкилотлари ва аҳолига етказиб берилди.
Тақдимотда 2025/2026 йиллар куз-қиш мавсумида 10 миллион тонна кўмир ишлаб чиқариш режалаштирилгани маълум қилинди. Бунинг учун “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамияти корхоналарининг моддий-техник базаси кучайтирилди, соҳада қўшимча ишлаб чиқарувчиларнинг фаолияти учун шароитлар яратилди.
Президентимиз мавсум давомида аҳолини кўмир билан кафолатли таъминлаш юзасидан кўрсатмалар берди. Корхоналарни модернизация қилиш ва янги ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш, соҳада бозор тамойиллари ҳамда рақобатни ривожлантириб, маҳсулот таннархини тушириш муҳимлиги қайд этилди.
Тақдимотда уран йўналишидаги янги инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш, геология-қидирув ишларининг кўламини кенгайтириш, замонавий технологияларни жорий қилиш масалалари ҳам кўриб чиқилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тошкент вилоятида Абдулла Орипов уй-музейи очилди
- «Ўзгидромет» шошилинч огоҳлантириш эълон қилди
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг