Андижонда 430 миллион сўмлик «свет»ни ўғирлаган тадбиркорларга жиноят иши қўзғатилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Булоқбоши тумани бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.
Унда айтилишича, ўтказилган тезкор тадбир давомида «C.Н.» ҳамда «М.Д.» МЧЖ раҳбарлари «Саноат» МФЙ ҳудудидаги ишлаб чиқариш корхоналарида тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб олгани фош қилинган.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, мазкур қонунбузилиш ҳолати натижасида жами 430,1 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилгани аниқланган.
Ҳозирда ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошлаб юборилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тошкент вилоятида Абдулла Орипов уй-музейи очилди
- «Ўзгидромет» шошилинч огоҳлантириш эълон қилди
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг