Санкт-Петербургдаги Бош консулхона Ўзбекистон фуқаросининг ҳуқуқларини ҳимоя қилди
Россия Федерацияси қуролли кучлари сафида хизмат қилиш юзасидан шартномага имзо чеккан Ўзбекистон фуқароси ушбу шартномани бекор қилишда кўмак сўраб Ўзбекистон Республикасининг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонасига мурожаат қилган.
Маълум бўлишича, Ўзбекистоннинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонасига фуқаро «К.М.» фарзанди «К.Р.» ўзга шахсга (Ўзбекистон фуқароси) қасддан енгил тан жароҳати етказиш айби билан Ленинград вилояти Колпино шаҳридаги Тергов ҳибсхонасида бўлиши давомида алдов йўли билан РФ Қуролли кучлари сафида хизмат қилиш юзасидан шартномага имзо чекканлиги ҳамда унинг фарзандида руҳий соғлиғи билан боғлиқ оғир бузилишлар борлигини инобатга олиб, ушбу шартномани бекор қилишда кўмак сўраб мурожаат йўллаган.
Шундан сўнг, Бош консулхона «К.Р.»нинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш мақсадида Россия Федерациясининг мутасадди идораларига, жумладан Ленинград вилоятидаги Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилига, тегишли тартибда сўровномалар юборган.
Натижада, «К.Р.»нинг РФ Қуролли кучларида хизмат қилишга қаршилиги инобатга олиниб, у билан ҳарбий шартнома тузилмаган ҳамда у тергов ҳаракатларини давом эттириш учун Колпино шаҳридаги Тергов ҳибсхонасига қайтарилган.
Маълум қилинишича, ҳозирда мавжуд жиноят иши доирасида олиб борилаётган тергов жараёнларида фуқаро «К.Р.»нинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш Бош консулхона назоратига олинган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тошкент вилоятида Абдулла Орипов уй-музейи очилди
- «Ўзгидромет» шошилинч огоҳлантириш эълон қилди
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг