Аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашга доир устувор йўналишлар муҳокама қилинди
Мулоқот мажлиси доирасида ташкил этилган иккинчи сессияда “Марказий Осиёда аёллар тадбиркорлиги – иқтисодий ўсиш ва ижтимоий барқарорлик манбаи” мавзусида қатор масалалар муҳокама қилинди.
Жумладан, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, уларнинг иқтисодий мустақиллиги ва бизнесдаги имкониятларини кенгайтириш, минтақада тадбиркор аёллар ўртасида ҳамкорлик лойиҳаларини ривожлантириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Таъкидланганидек, аёллар тадбиркорлиги нафақат кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиради, балки иш ўринлари яратиш, камбағалликни қисқартириш, маҳаллий иқтисодиёт барқарорлигини мустаҳкамлашда ҳам муҳим ўрин тутади.
Шунингдек, маърузаларда аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш учун қонуний ва институционал механизмларни мустаҳкамлаш, молиявий ресурсларга етишишдаги тўсиқларни камайтириш, бизнесни рақамли иқтисодиёт ва экспорт бозорларига интеграция қилиш, минтақавий қўшма стартаплар ва инновацион лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш, шунингдек, тадбиркорлик фаолиятини юритишда гендер стереотиплар ва ижтимоий тўсиқларни бартараф этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Сессия якунида аёллар тадбиркорлиги учун қўшимча имкониятлар яратиш, ўқув дастурлари, бизнес-коучинг, грантлар, экспорт қўллаб-қувватлови каби амалий чора-тадбирларни кучайтириш бўйича қатор амалий таклифлар ишлаб чиқилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тошкент вилоятида Абдулла Орипов уй-музейи очилди
- «Ўзгидромет» шошилинч огоҳлантириш эълон қилди
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг