Тошкент метрополитени метродаги тиғизлик муаммолари юзасидан ахборот берди
Ижтимоий тармоғида «Тошкент метросидаги тиғизлик муаммолари» сарлавҳали хабарлар кенг тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан «Тошкент метрополитени» ДУК муносабат билдирди.
Билдирилишича, Тошкент метрополитенининг қарийб 40 йил мобайнида бекатлар сони 29 тани ва умумий узунлиги 38 кмни ташкил этган бўлса, сўнгги 6 йил давомидаги бунёдкорлик ишлари ҳисобига қўшимча 33 км метро йўналишлари ва 21 та янги бекатлар қуриб, фойдаланишга топширилган. Бунинг натижасида метрополитен бекатлари сони жами 50 тага ҳамда йўналишлар узунлиги 71 кмга етган.
Бунинг натижасида, 2021 йил бир кунда 280-300 минг йўловчига хизмат кўрсатилган бўлса, 2024 йилда бу кўрсатгич 920-930 мингни ташкил қилгани ва бугун бу сон бир кунда 1 миллион йўловчидан ортмоқда.
Йўловчилар сонининг ортиб бориши сабабли юзага келиши мумкин бўлган тирбандликларни олдини олиш ҳамда йўловчиларнинг бир манзилдан бошқа манзилга бориш вақтларини қисқартириш мақсадида сўнгги 3 йилда тиғиз вақтда (07:30 дан 09:00 гача) ҳаракат таркибларининг йўловчи ташиш бўйича оралиқ вақти (интервал) қисқартирилган, жумладан:
- 2021 йилда Чилонзор йўналишида 5 дақиқа( 16 та поезд ишлаган) бўлган бўлса, бугун 1,5 дақиқа (28 та поезд ҳаракатланмоқда);
- 2021 йилда Ўзбекистон йўналишида 6 дақиқа( 9 та поезд ишлаган) бўлган бўлса, бугун 3 дақиқа (16 та поезд ҳаракатланмоқда);
- 2021 йилда Юнусобод йўналишида 11 дақиқа( 6 та поезд ишлаган) бўлган бўлса, бугун 4 дақиқа (11 та поезд ҳаракатланмоқда);
- «Ўзбекистон Мустақиллигининг 30 йиллиги ер усти ҳалқа йўли» йўналиши – 12 дақиқадан (5 та поезд ишлаган) 9 дақиқага (11 та поезд ишламоқда) туширилган.
Шунингдек, 2021 йилгача 36 та поезд ҳаракатланган бўлса, сўнгги 3 йил давомида замонавий турдаги 41 та янги ҳаракат таркиблари харид қилиниб, 2025 йилга келиб, поездларнинг сони 75 тадан ортган.
Шунингдек, 2026 йил давомида яна қўшимча 56 дона замонавий метро вагонларини харид қилиш кўзда тутилган. Бунинг натижасида тасарруфдаги ҳаракат таркибларини янгиланишига ҳамда йўналишларда поездлар оралиқ интервалини қисқартиришга эришилиши кутилмоқда.
«Ҳурматли йўловчиларимиз метрополитендан фойдаланиш қоидаларига амал қилишларини сўраймиз. Ҳаракатланиш вақтида ўзаро ҳурматни сақлаш, поезд ичидаги йўловчилар чиқиб кетгунига қадар кириш учун вагон эшиклари олдида турмаслик, манзилга келгач поезддан чиқиш учун имкон қадар тезроқ ҳаракат қилиш, вагон эшикларига суянмаслик, шахсий буюмларни вагон ва метро ҳудудида қолдирмаслик талаб этилади. Буларнинг барчаси оралиқ интервалларининг режа асосида амалга оширилишини таъминлашга ижобий таъсир кўрсатади. Юқоридаги қоидаларга амал қилиб, йўловчиларга хавфсиз ва маданиятли хизмат кўрсатишда ўз ҳиссангизни қўшасиз деган умиддамиз», — дейилади муносабатда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг