Ўзбекистонликлар лимон экспортидан 3,8 миллион доллар ишлаб олди
Ўзбекистон 2025 йилнинг январь сентябрь ойларида 9 та хорижий давлатга қиймати 3,8 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 2 минг 282 тонна лимон экспорт қилган. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.
Қўмитаси маълумотларига кўра, ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 122,4 тоннага ошган.
2025 йилнинг 9 ойида Ўзбекистон энг кўп лимон етказиб берган давлатлар қуйидагича тақсимланган:
- Россия – 1 минг 239 тонна;
- Қозоғистон – 930 тонна;
- Қирғиз Республикаси – 107 тонна;
- БАА – 2,9 тонна;
- Мўғулистон – 1,8 тонна;
- Бошқа давлатлар – 1,8 тонна.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тошкент вилоятида Абдулла Орипов уй-музейи очилди
- «Ўзгидромет» шошилинч огоҳлантириш эълон қилди
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг