Сурхондарёда собиқ мактаб директори ўзини ёқиб юбормоқчи бўлди (+видео)
Ижтимоий тармоқларда собиқ мактаб директори ўзини ёқиб юбормоқчи бўлгани акс этган видеотасвирлар кенг тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Сурхондарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси муносабат билдирди.
Унда айтилишича, мазкур ҳолат Қумқўрғон туманидаги 39-сонли умумий ўрта таълим мактабида юз берган бўлиб, у ерда 2010 йилдан 2025 йил 16 сентябргача З.А. директор лавозимида ишлаб келган. Сурхондарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармасининг 2025 йил 16 сентябрдаги буйруғи билан З.А. билан тузилган меҳнат шартномаси Меҳнат кодексининг 157-моддасига мувофиқ бекор қилинган.
Шундан сўнг, собиқ директор янги раҳбар фаолиятини бошлашига қаршилик кўрсатган. 2025 йил 13 октабрь куни мактабда тайинлов ҳужжатлари топширилиши чоғида З.А. томонидан фаол қаршилик бўлган, бироқ ҳеч ким тан жароҳати олмаган.
«39-сонли мактаб раҳбарлигига тегишли тартибда Э.А. тайинланди. Бугунги кунда мактабда ўқув жараёни барқарор ҳолатда давом этмоқда», — дейилади бошқарма хабарида.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тошкент вилоятида Абдулла Орипов уй-музейи очилди
- «Ўзгидромет» шошилинч огоҳлантириш эълон қилди
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг