АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
Америка Қўшма Штатлари Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани террорчилар рўйхатидан чиқарди. Бу ҳақида АҚШ давлат департаментининг расмий сайтида маълум қилинди.
Унда айтилишича, АҚШ президент Ахмад аш-Шаръа бошчилигидаги Суриянинг янги ҳукумати томонидан кўрилган ижобий ҳаракатларни эътироф этиб, уни террорчилар рўйхатидан чиқарган.
«Ушбу қарор Президент Дональд Трампнинг барқарор, бирлашган ва тинч Сурия ҳақидаги тасаввурини амалга оширишдаги муҳим қадамдир», — дейилади департамент хабарида.
Бундан ташқари, Буюк Британия ҳам Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди.
Буюк Британия ҳукумати ушбу қарорни президент Ахмад аш-Шаръа бошчилигидаги кучлар Асад режимини ағдаргандан кейин содир бўлган ижобий ва муҳим воқеаларга жавоб сифатида изоҳлаган.
Маълумотларга кўра, Буюк Британия Молия вазирлиги Сурия президенти Ахмад аш-Шаръа ҳамда Ички ишлар вазири Анас Ҳасан Хаттоб санкциялар рўйхатидан чиқарилганини ва энди уларнинг активлари музлатиб қўйилмаслигини таъкидлаган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тошкент вилоятида Абдулла Орипов уй-музейи очилди
- «Ўзгидромет» шошилинч огоҳлантириш эълон қилди
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг