Ургутда муқаддам судланган ҳоким ёрдамчиси ва адвокат пора билан қўлга тушди
Ургут туманида ҳоким ёрдамчиси ва адвокатга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақида «Хавфсизлик» Telegram-канали хабар берди.
Унда айтилишича, Самарқанд вилояти Ургут туман тиббиёт бирлашмасида аниқланган 61 миллион сўмлик камомад бўйича прокуратура органлари томонидан Жиноят Кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилади.
Шундан сўнг, тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинларидан биридаги ҳоким ёрдамчиси мазкур жиноят ишининг унда гумонланувчи сифатида жалб қилинган шахслардан бирига тегишли қисмини танишлари ёрдамида ижобий ҳал қилиб бериш эвазига 2 минг 500 АҚШ доллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ушланган.
Сўнгра ҳоким ёрдамчиси ушбу пулларни маҳаллий адвокатлик бюроси адвокатига бериши кераклиги аниқланиб, тезкор тадбир давом эттирилган ҳамда мазкур қонун ҳимоячиси ҳам 2 минг 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Маълум бўлишича, адвокат мансабдор танишлари орқали жиноят ишининг гумондор шахсга тегишли қисмини ЖПКнинг 84-моддаси билан тугатиб беришни ваъда қилган.
Ҳозирда ҳоким ёрдамчиси ва адвокатга нисбатан Жиноят Кодексининг 168 ва 28,211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошлаб юборилган.
Маълум қилинишича, ҳоким ёрдамчиси муқаддам ЖКнинг 167-моддаси билан, адвокат эса 168-моддаси билан судланган бўлган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тошкент вилоятида Абдулла Орипов уй-музейи очилди
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг