Тошкентдаги кўп қаватли уйда 2,5 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланилди
Фото: Энергетика вазирлиги
Тошкент шаҳридаги кўп қаватли уйда 2,5 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, «Ўзэнергоинспекция» Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси томонидан назорат тадбири ўтказилган. Унда Бектемир туманида «P.K.R.» МЧЖга қарашли кўп қаватли уйнинг электр қурилмалари ўзбошимчалик билан тармоққа уланиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги аниқланган.
Дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, ушбу қоидабузарлик натижасида электр таъминоти корхонасига 2 млрд 543 млн сўмлик зарар етказилган.
Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Марказий Осиёнинг интеллектуал меросини улуғлашда янги босқич Тошкентда бошланмоқда — The Washington Post
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг