Дунёдаги энг кўп маош оладиган баскетболчилар маълум қилинди
Иллюстратив фото
Шимолий Америкадаги “Boardroom” портали “Forbes” журналига таяниб 2025 йилда Миллий Баскетбол Ассоциацияси (МБА)да энг кўп маош олувчи баскетболчилар рейтингини эълон қилди.
Рўйхатда биринчи ўринни «Голден Стэйт Уорриорз» етакчиси Стивен Карри эгаллади. Унинг даромади 159,6 миллион долларни ташкил қилган. Бу Каррининг фақат МБАдан олаётган маоши, ушбу миқдорга реклама келишувларидан тушадиган маблағлар киритилмаган.
Шунингдек, порталнинг энг кўп маош олувчи баскетболчилар рўйхатининг юқори ўнта ўрнидан Леброн Жеймс («Лос-Анжелес Лейкерс») 137,6, Кевин Дюрант («Хьюстон Рокетс») 104,3, Яннис Адетокунбо («Милуоки Бакс») 99,1, Жейсон Тейтум («Бостон Селтикс») 79,1, Энтони Эдвардс («Миннесота Тимбервулвз») 65,6, Жоэл Эмбиид («Филадельфия Сиксерс») 65,2, Жимми Батлер («Голден Стэйт Уорриорз») 65,1, Шей Гилжес-Александер («Оклахома-Сити Тандер») 63,3, Никола Йокич («Денвер Наггетс») 63,2 миллион доллар билан жой олди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Туркий халқларнинг маънавий яловбардори
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Россия Осиё грандни мағлуб этди
- Саида Мирзиёева Брюсселда Европа Иттифоқи комиссари билан учрашди
- Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи рўйхатни тузиш тартиби белгиланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг