Леонель Месси МЛСда «ой футболчиси» деб топилди
Леонель Месси МЛС лигасининг октябрь ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда мусобақанинг расмий сайтида хабар берилди.
Аргентиналик ҳужумчи октябр ойи давомида 3 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол уришга муваффақ бўлди.
Бу — Мессининг жорий мавсумда учинчи, умумий фаолиятидаги эса бешинчи «ой футболчиси» унвони бўлди. У МЛС тарихида икки мавсум ичида бу совринни 5 марта қўлга киритган илк футболчи сифатида тарихга кирди.
Шунингдек, Леонель Месси лига тарихида бир мавсумда уч марта «ой футболчиси» бўлган атиги учинчи ўйинчи бўлди. Бунгача бу ютуққа Крис Вондоловски (2012) ва Карлос Вела (2019) эришган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Туркий халқларнинг маънавий яловбардори
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Россия Осиё грандни мағлуб этди
- Саида Мирзиёева Брюсселда Европа Иттифоқи комиссари билан учрашди
- Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи рўйхатни тузиш тартиби белгиланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг