«Барселона» рақибини тор-мор этди, «марказий ўйин»да эса «Арсенал» зафар қучди
Кеча, 21 октябрь куни УЕФА Чемпионлар Лигаси мусобақасининг 3-тур ўйинлари старт олди. Кун доирасида бир қатор қизиқарли учрашувлар бўлиб ўтди. Ушбу баҳсларга тўхталиб ўтамиз.
«Барселона» рақибини тор-мор келтирди
Ҳанс Флик бошчилигидаги «Барселона» мавсумни аъло даражада ўтказмоқда. Жамоа айни вақтда Испания Ла Лигасида 9 та ўйин ўтказди. Ушбу ўйинларда жамоа «Мальорка», «Леванте», «Жирона», «Валенсия», «Хетафе», «Реал Сосьедад», «Реал Овьедо» каби жамоаларни мағлуб этди. «Райо Валлекано» билан дуранг ўйнади ва «Севилья»га мағлуб бўлди. Айни вақтда жамоа Испания чемпионатида 24 та гол урган ҳолда мусобақада энг кўп гол киритган жамоа бўлиб турибди.
«Кўк-анорранглилар»нинг халқаро майдондаги натижалари ҳам чаққон. Жамоа дастлабки турда амалдаги чемпион ПСЖга мағлуб бўлган бўлса-да, кейинги ўйинда «Ньюкасл»ни мағлуб этиш орқали ўз ҳолатини анча яхшилаб олди.
Учинчи турда эса Каталония клуби «Олимпиакос» жамоаси устидан ғалаба қозониш билан бир вақтда рақиби дарвозасига 6 та тўп киритишни ҳам уддалади. Таъкидлаш керакки, «Барселона» Чемпионлар лигасида сўнгги бор 2016 йил, ўша машҳур ўйинда ПСЖ дарвозасига 6 та тўп кирита олганди.
Айни вақтда «Барселона» таркибида жиддий муаммолар бор. Дани Олмо, Жоан Гарсия, Пабло Гави, Тер Штеген, Роберт Левандовски, Андреас Кристенсен, Рафинья каби жамоанинг етакчи футболчилари жароҳати туфайли майдонга туша олишмаяпти.
Шу сабабдан Флик ҳар доим бўлгани каби бу гал ҳам асосий таркибда қатор ўзгаришларни амалга оширди. Кунде ва Балде қанотларга жавоб берди. Марказ Кубарси ва Эрик Гарсияга ишонилди. Таянч ярим ҳимоядан Педри ва Касадо жой олди. 17 ёшли Дро Фернандес чап томонга жойлаштирилган бўлса, жароҳатидан энди фориғ бўлаётган Ламин Ямал ўнг томонда ўйнади. Ҳужум остида Фермин Лопес, марказий ҳужумда Маркус Рэшфорд ҳаракат қилди.
Учрашувда ҳисоб 7-дақиқадаёқ очилди. Ламин Ямалнинг узатмасидан сўнг, Лопес ўйиндаги дастлабки голини киритди. 38-дақиқада Фермин дублга эришди. Бу гал у Дро Фернандес берган узатмани кўкка совурмади. Биринчи бўлим 2:0 ҳисобида якунланди.
Иккинчи бўлимнинг 53-дақиқасида «Барселона» дарвозаси томон пеналти белгиланди. 11 метрлик нуқтадан Айюб Ал-Кааби аниқ фойдаланиб ҳисобни қисқартирди.
68-дақиқада энди Греция клуби дарвозаси томон пеналти белгиланди. 11 метрлик нуқтадан «Барселона» юлдузи Ламин Ямаль аниқ фойдаланиб, ҳисобни 3:1 кўринишига олиб келди. 74 ва 79-дақиқаларда «каталонияликлар»нинг англиялик футболчиси Маркус Рэшфорд 2 та гол киритиб, ҳисобни йириклаштирди. 76-дақиқада эса Фермин Лопес хет-трикка эришишга ҳам улгурди.
Шу тариқа ўйин 6:1 ҳисобида якунланди. Ўйиндан сўнг «Sofascore» портали «Барселона» футболчиси Фермин Лопесни ўйин қаҳрамони деб топди. Футболчининг ҳаракатлари портал томонидан 10 баллга баҳоланди.
Барселона – Олимпиакос 6:1
Голлар: Лопес 7, 39, 76, Ямал 68 (пен), Рэшфорд 74, 79 – Ал-Каби 54 (пен)
«Барселона»: Шесни, Кунде (Араухо, 75), Эрик Гарсия, Пау Кубарси, Балде (Мартин, 75), Касадо, Педро Фернандес (Де Йонг, 59), Педри (Бернал, 81), Ямаль, Фермин, Рэшфорд.
«Олимпиакос»: Тзолакис, Коштинья, Рецос, Пирола, Ортега, Мартинс, Дани Гарсия, Поденсе, Шикиню (Насименто, 31), Ал-Каби (Торимий, 77).
Четлатиш: Ҳеззе, 57 (иккинчи сариқ карточка)
Марказий ўйин
Турнинг марказий ўйини Лондон шаҳрида бўлиб ўтиб, унда «Арсенал» клуби ўз майдонида Испаниянинг «Атлетико Мадрид» клубини қабул қилди. Бу ўйиннинг ўзи бир воқеа бўлган бўлса, ўйиндан олдинги жараёнлар алоҳида воқеа бўлди.
Учрашувдан бир кун олдин «матрасчилар» раҳбарияти «Арсенал» устидан УЕФАга арз қилишди. Уларнинг маълум қилишларича, «Атлетико»нинг ўйиндан бир кун олдинги расмий машғулотларидан сўнг, мезбон клуб стадион душларини атайин ўчириб қўйишган. Бу гаплар қанчалик асосли — буси бизга қоронғи, лекин «лондонликлар» бу гаплар учун муносиб жавобни ўйинда бера олдилар.
«Ушбу ўйин»да мезбонлар таркибида жамоа етакчилари Мартин Эдегор, Нони Мадуэке, Габриэл Жезус ва Кай Ҳаверц жароҳати туфайли майдонга туша олишмади. Шу сабаб Микел Артета асосий таркибда бир нечта ўзгаришларни амалга оширди.
Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади. «Атлетико Мадрид»нинг метин ҳимояси яна бир бор ўзини яхши томондан кўрсата олди.
Аммо иккинчи бўлимда ҳаммаси бузилиб кетди. 57-дақиқада Габриэл Магальяэс гол киритиб, жамоасини олдинга олиб чиққан бўлса, 64-дақиқада Габриэл Мартинелли ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди. 67 ва 70-дақиқаларда Виктор Гёкереш 2 та гол уриб, ҳисобни 4:0 кўринишига етказди. Якунда ҳам таблода 4:0 ҳисоби порлади ва «Арсенал» УЕФА Чемпионлар лигасидаги учинчи ўйинида учинчи ғалабасини қўлга киритди.
«Арсенал» — «Атлетико» 4:0
Голлар: Габриэл 57, Мартинелли 64, Гёкереш 67, 70
«Арсенал»: Райя, Тимбер (Уайт, 83), Салиба, Габриэл (Москера, 72), Левис-Скелли, Эзе (Нванери, 72), Райс, Субименди, Сака, Гёкереш (Мерино, 83), Мартинелли.
«Атлетико»: Облак, Льоренте, Ле Норманн, Хименес (Баэна, 63), Ҳанско, Симеоне (Гризманн, 72), Барриос, Коке (Галлаҳер, 63), Баэна, Сёрлот (Алмада, 72), Алварес.
9 та гол урилган баҳс
Турнинг энг голларга бой ўтган ўйини Германиянинг Леверкузен шаҳрида бўлиб ўтди. Унда мусобақанинг амалдаги чемпиони ПСЖ жамоаси зафарда «Байер» билан куч синашди.
Учрашувда «парижликлар» 7:2 ҳисоби билан ғалаба қозондилар. Голларга Луис Энрике бошчилигидаги жамоадан Дезире Дуэ (2 та), Виллиан Пачо, Хвича Кварацхелия, Нуно Мендеш, Усмон Дембеле ва Витинья муаллифлик қилди. Мезбонларнинг жавоб голлари эса Алекс Гарсия ҳисобига ёзилди.
«Байер» — ПСЖ 2:7
Голлар: Гарсия 38 (пен), 54 – Пачо 7, Дуэ 41, 45+3, Хвича 44, Мендеш 50, Дембеле 66, Витинья 90
«Байер»: Флеккен, Андрих, Баде, Тапсоба, Грималдо, Гарсия, Фернандес (Менсах, 81), Артур, Поку, Эчеверри (Маза, 46), Кофане.
ПСЖ: Шевале, Забарний, Ҳакими, Пачо, Мендеш, Витинья, Дуэ (Эрнандес, 46), Заир-Эмери, Хвича (Дембеле, 63), Барколя, Маюлу (Ли Канг Ин, 63).
Ҳақиқий сенсация
Ушбу турда қайд этилган энг кутилмаган натижани тақдим этган ўйин Нидерландияда бўлиб ўтди. Унда ПСВ жамоаси ўз майдонида «Наполи»ни қабул қилди.
Ўйин 6:2 ҳисоби билан мезбонларнинг ғалабаси билан якунланди. ПСВ жамоасининг гулларига Деннис Ман (2 та), Куҳайб Дриуэш, Рикардо Пепи ва Исмаэл Сайбари муаллифлик қилди. Яна бир гол автогол сифатида «Наполи» ҳимоячиси Алессандро Буонжорно ҳисобига ёзилди. «Италияликлар»нинг жавоб голларига эса Скотт МакТоминай муаллифлик қилди.
ПСВ — «Наполи» 6:2
Голлар: Буонжорно 35 (автогол), Сайбари 38, Ман 54, 80, Пепи 87, Дриуэш 89 – Мактоминай 31, 86
ПСВ: Коварж, Фламинго, Схаутен, Гасеровски (Обиспо, 46), Салах-Эддин, Сайбари (Ваннер, 88), Жуниор, Верман, Ман, Тил (Пепи, 85), Перишич (Дриуэш, 85).
«Наполи»: Милинкович-Савич, Ди Лоренцо, Бекема (Жезус, 58), Буонжорно, Спинаццола (Гутеррес, 58), Гилмор (Ланг, 58), Ангисса, Де Брюйне (Элмас, 85), Мактоминай, Лукка, Политано (Нерес, 73).
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Туркий халқларнинг маънавий яловбардори
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Россия Осиё грандни мағлуб этди
- Саида Мирзиёева Брюсселда Европа Иттифоқи комиссари билан учрашди
- Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи рўйхатни тузиш тартиби белгиланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг