Бугун инсоният янги цивилизация босқичига – сунъий интеллект даврига дадил қадам қўймоқда — Шавкат Мирзиёев

13:22 21 Октябр 2025 Сиёсат
184 0

«Бугун инсоният янги цивилизация босқичига – сунъий интеллект даврига дадил қадам қўймоқда.

Бундай технологиялар иқтисодиётдан тортиб, таълим, тиббиёт, қишлоқ хўжалиги ва бошқарув тизимигача чуқур кириб бормоқда.

Қайси соҳа бўлмасин, ким бу жараёнда қаттиқ изланиб, аниқ натижа қилса, бир қадам олдинда юрса, марра шуники бўлади», – деди давлат раҳбари.

Йил бошида 2030 йилга бориб, дунё иқтисодиётида сунъий интеллект ҳажми 15 триллион долларга етиши прогноз қилинган бўлса, ҳозирги таҳлиллар бу рақам 20 триллион доллардан ортишини кўрсатяпти.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?