«Uzbekistan Airways» авиакомпанияси Тель-Авивга парвозларни тўхтатди

«Uzbekistan Airways» Тошкентдан Тель-Авивга парвозларни июнь ойи охирига қадар тўхтатди. Бу ҳақида авиакомпания ўзининг расмий саҳифаларида маълум қилди.
Хабарда айтилишича, Тель-Авив халқаро аэропортида ҳаво ҳудудидан фойдаланиш бўйича жорий этилган чекловлар сабабли, «Uzbekistan Airways» 2025 йил 16 июндан 30 июнь кунига қадар Тошкент – Тель-Авив – Тошкент йўналишидаги рейсларни вақтинча тўхтатган.
«Бекор қилинган рейслар йўловчилари авиабилетлар бўйича мажбурий қайтариб олиш ёки кейинги саналарга бепул қайта бронь қилиш учун мурожаат қилишлари мумкин», — дейилади хабарда.
Шунингдек, Эрон ҳаво ҳудудидан фойдаланиш бўйича чекловлар туфайли компания июнь ойи охиригача Тошкентдан Дубай ва Шарм ал-Шайхга ва ортга парвозлар жадвалига ҳам ўзгартиришлар киритган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг