Қирғизистонда ўзбекистонлик талаба қизни машина уриб кетди

Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида ўзбекистонлик 25 ёшли талаба қизни машина уриб юборди. Бу ҳақда қирғизистонлик ҳуқуқ фаоли Азиза Абдурасулова Facebook саҳифасида маълум қилди.
Унинг билдиришича, воқеа жорий йилнинг 2 апрель куни Бишкек халқаро тиббиёт университети яқинида содир бўлган. Мазкур университет талабаси, 25 ёшли А.Г. йўлни кесиб ўтаётган вақтида «Hyundai Sonata» русумли машина уриб кетган. Оқибатда жабрланувчи комага тушиб қолган.
24.kg нашрининг манбаларига таяниб ёзишича, Бишкек шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси тергов хизмати ушбу ЙТҲни содир этган ҳайдовчи, 26 ёшли Қирғизистон фуқаросини қўлга олиб, вақтинча сақлаш изоляторига жойлаштирган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Қирғизистон Жиноят кодексининг 312-моддаси (авто-мото транспорт воситаларини бошқариш ва эксплуатацияси хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ушбу модда бўйича соғлиққа оғир зарар етказилган тақдирда 200 минг сомгача (тақрибан 2300 доллар) жарима ёки 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазолари мавжуд.
Бишкек шаҳар милициясига кўра, ҳайдовчининг организмида спиртли ичимлик ёки психотроп модда аниқланмаган. Ҳозирда суд-тиббий ва ҳуқуқий экспертизалар тайинланган, тергов ишлари давом этмоқда.
Ушбу воқеалар фонида жабрланувчи А.Г.нинг онаси Д.К. қизининг автоҳалокатга учрагани ва Бишкекда Миллий госпиталнинг жонлантириш бўлимида ётгани ҳамда уни Ватанга қайтариш юзасидан ёрдам сўраб, мурожаат йўллади.
Шундан сўнг Қашқадарё вилояти ҳокими Муроджон Азимов томонидан тезкор тадбирлар ташкил этилиб, Қирғизистон Республикасидаги тиббиёт ходимлари, элчихона вакиллари ҳамда бошқа мутахассислар иштирокида фикр алмашилиб, А.Г. кеча, 24 май куни Тошкент шаҳрига олиб келинган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
Янгиликлар тақвими
« | Июнь 2025 | » | ||||
---|---|---|---|---|---|---|
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
26 | 27 | 28 | 29 | 30 | 31 | 1 |
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 1 | 2 | 3 | 4 | 5 | 6 |
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг