Тошкентда «Mercedes-Benz» тўлиқ ёниб кетди
Фото: Видеодан кадр
Тошкент шаҳри Учтепа туманида «Mercedes-Benz» русумли транспорт воситаси тўлиқ ёниб кетди. Пойтахт ИИББ ЙҲХБ ҳодиса юзасидан дастлабки маълумотларни тақдим етди.
Маълум қилинишича, бугун, 15 июнь куни соат 11:30 ларда Учтепа тумани ТХАЙ кўчаси 18-автобуслар саройи қаршисида, «Mercedes-Benz» транспорт воситасининг салон қисмидаги электр симларида қисқа туташув бўлганлиги сабабли, ёнғин келиб чиққан.
Аланга туман ФВБ ходимлари томонидан бартараф этилган.
«Ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ», дейилади ЙҲХБ хабарида.
Қўшимча қилинишича, ҳозирда мазкур ҳодиса юзасидан ЙҲХБ ҳамда ФВБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб, ёнғин юзага келишининг сабаблари ва зарар миқдорига аниқлик киритилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- Тошкентда «UzFood 2026» ва «OʻzuPACK 2026» Халқаро кўргазмалари бўлиб ўтмоқда (+фоторепортаж)
- Шайха Носир Ал Новайс: “Мен бу каби ёндашувни аввал кўрмаганман”
- Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигини кенг нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида
- “Енгилмас: Токиога йўл” бадиий фильмининг премьераси бўлиб ўтди
- Тошкентда Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан ҳарбий парад ўтказилмоқда (фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг