Тошкентда 73 маротаба қоида бузган «Gentra» МИБ хатловига ўтди
Тошкент шаҳрида жами 73 та маъмурий жаримадан салкам 40 миллион сўм миқдорида қарздорлиги бўлган фуқаронинг «Gentra» русумли автомобили хатловга тушди. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси матбуот котиби Фаррух Тошпўлатов «Халқ сўзи»га маълум қилди.
Билдирилишича, айни кунларда Бюронинг Тошкент шаҳар бошқармаси ҳамда пойтахт ИИББ ЙҲХБ бошқармаси ҳамкорликда Бюро органлари иш юритувидаги ижро ҳужжатларининг ижроси таъминланиши, қарздорларга тегишли бўлган гаровдаги мол-мулкларни, хусусан, автотранспорт воситаларининг қидириб топилиши юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, Бюронинг Олмазор туман бўлими иш юритувидаги Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ қарорлари ижроси юзасидан қарздор фуқаро А.Б.дан жами 73 та маъмурий жарималардан салкам 40 миллион сўм миқдорида қарздорлик ундириш белгиланган.
Қарздор фуқаро кўп марта огоҳлантирилишига қармай, бу суммани қоплашдан бўйин товлаган. Жорий йилнинг 1 апрель куни Бюронинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан қарздор А.Б.га тегишли «Gentra» русумли автотранспорт воситаси қидирувдан топилиб, МИБнинг туман бўлими давлат ижрочилари томонидан хатланган.

Шунингдек, А.Б.га қонун талаби асосида қарздорликни тўлаш учун қўшимча вақт берилган.
«Қарздорлик суммаси тўланмаган тақдирда фуқаронинг 73 та маъмурий жаримасини қоплаш мақсадида мазкур транспорт воситаси онлайн аукцион савдоларига чиқарилиб сотилади, савдолардан тушган пул маблағлари маъмурий жарималарни қоплаш учун давлат фойдасига йўналтирилади», дейди Фаррух Тошпўлатов.
Бундан ташқари, Бюронинг Сергели туман бўлими иш юритувида Фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро судининг ижро варақасига асосан қарздор С.Э.дан ундирувчи АТБ «К.» фойдасига 157 092 791 сўм миқдоридаги қарздорликни ундириш ва ундирувни гаровдаги мол-мулкига қаратиш билан боғлиқ ижро иши ҳам кўриб чиқилган.
Унга кўра, қарздор С.Э.нинг гаровда бўлган «Cobalt» русумли автотранспорт воситасига Бюронинг Сергели туман бўлими томонидан тақиқ қўйилган. Бироқ, фуқаро олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздорликни ўз вақтида бартараф этмаганлиги сабабли унга тегишли автомобиль жарима майдончасига жойлаштирилган.

МИБ матбуот котибининг таъкидлашича, ҳозирда мазкур ижро ҳужжати юзасидан қарздорга тегишли бўлган автотранспорт воситаси аукцион савдоларига чиқариш ишлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда нақд пулга уй-жой ва машина олди-сотдиси бекор қилинади
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- “Реал Мадрид” аламли тарзда мағлубиятга учради
- Остонадаги кинотеатрда йирик ёнғин юз берди (+видео)
- Инсон ҳаётидаги босқичли даврлар. Қариш жараёни бир текис кечмаслиги маълум бўлди
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг