Тошкентда йирик инвестиция форуми ўтказилади
Жорий йил 2-3 май кунлари учинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми (TXИФ-III) бўлиб ўтади. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги маълумотига кўра, TXИФ нафақат Ўзбекистон, балки бутун минтақа учун муҳим тадбир ҳисобланади. Анъанага мувофиқ, дастурга ялпи мажлис, турли масалалар муҳокамасига бағишланган экспертларнинг 50 дан ортиқ учрашуви, жумладан мунозара, давра суҳбати ва B2B музокаралар киритилган.
Ҳар бир иштирокчи ҳамкорлар билан манфаат кесишадиган нуқталарни топиши, муайян инвестиция лойиҳаларини ўрганиши, ўнлаб йўналишларда рўй бераётган сўнгги тенденцияларни муҳокама қилиши ва истиқболли таклифларни қабул қилиши мумкин.
Кун тартибида дунёдаги иқтисодий турбулентлик шароитида барқарор ўсиш суръатини намойиш этаётган, босқичма-босқич Марказий Осиёда ҳақиқий инвестиция марказига айланиб бораётган мамлакатимизнинг салоҳиятини намоён этиш алоҳида ўрин эгаллаган. Юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, тадбиркорлик фаолияти учун яратилган қулай шароит – салмоқли имтиёз ва преференциялар, инвесторлар ҳуқуқи кафолатли ҳимоялангани сармоядорлар қизиқишини оширмоқда.
Қайд этиш керак, йил сайин форум миқёси ва географияси кенгаймоқда. Илк анжуман – TXИФ-2022 56 давлатдан 2 мингдан зиёд йирик инвестор ва юқори мартабали меҳмонни, TXИФ-2023 эса 70 мамлакатдан 2500 иштирокчини жамлаган. Охирги тадбирда 11 миллиард долларлик 164 ҳужжат имзоланган. 2024 йил Тошкент сайёрамизнинг барча қитъаларидан янада кўпроқ меҳмонлар – инвесторлар, расмийлар ва таҳлилчиларни қабул қилиши кутиляпти.
Форумда қатнашиш учун www.iift.uz сайти орқали жорий йил 25 апрелгача онлайн рўйхатдан ўтиш мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг