Дунёда сурункали гепатит B га чалинган беморларнинг 90 фоизига ўз вақтида ташхис қўйилмайди — ЖССТ

Гепатит — хавфли касаллик. Сўнгги таҳлилларга кўра, бу дард дунё бўйича йилига миллиондан ортиқ кишининг ҳаётига зомин бўлмоқда.
Вирусли гепатитнинг, айниқса, B ва C турларидан касалланиш ҳамда ўлим кўрсаткичлари юқори. Хасталикнинг C турини тўлиқ даволаш мумкин. Аммо бу инфекцияни юқтирганларнинг фақат 21 фоизига ўз вақтида ташхис қўйилиб, атиги 13 фоизи зарур муолажаларни олаётгани ачинарли статистика.
Худди шундай, сурункали гепатит B дан азият чекувчи беморларнинг бор-йўғи 10 фоизи ўз хасталигидан хабардор ва 2 фоизигина зарур дори-дармонларни қабул қилади.
Шундан келиб чиққан ҳолда, ЖССТ 2030 йилга бориб, гепатитни камайтириш бўйича янги тавсияларни тақдим этиш ҳаракатида.
Унга кўра, хасталикнинг B ва C турлари билан касалланиш ва ундан ўлим ҳолатларини камайтириш учун ташкилотга аъзо мамлакатлар қуйидагиларга амал қилиши зарур:
— гепатит B га чалинган барча ҳомиладор аёллар даволанишини таъминлаш ва улардан дунёга келган чақалоқларни ушбу хасталик турига қарши эмлаш;
— гепатитнинг B ва (ёки) C турларини юқтирган беморларни ташхислаш кўламини 90 фоизга ва бундай инсонларни дори-дармонлар билан таъминлаш қамровини 80 фоизга етказиш;
— қон қуйиш, инъекция юбориш хавфсизлигини кафолатловчи илғор амалиётларни жорий этиш.
Шунингдек, болаларни мазкур касалликка қарши оммавий эмлаш орқали гепатит B га чалиниш ҳолатларини камайтириш асосий стратегик мақсадлардан бири.
Умуман, ЖССТ ўз соғлиғини қадрлаган ҳар бир инсонга вақти-вақти билан гепатит текширувидан ўтишни, инфекция аниқланса, пайсалга солмай даволанишни ва хасталикнинг B турига қарши эмланишни тавсия қилади.
Қолаверса, экспертлар хулосасига кўра, спиртли ичимликлардан тийилиш, вазнни меъёрида сақлаш, қон босими ва қондаги қанд миқдорини доимий назорат қилиб бориш ҳам жигарнинг соғломлигини таъминлашга ёрдам беради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ва БААнинг «Манара» маркази ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди
- Эҳтиёжманд оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
- Танзила Нарбаева Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси Президенти этиб сайланди
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Баҳодир Жалолов профессионал боксда илк бор тўлиқ 10 раунд жанг ўтказди
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг