Trampning maxsus vakili tez kunda Putin bilan uchrashadi

12:55 26 Noyabr 2025 Dunyo
203 0

АҚШ президенти Дональд Трамп Флорида штатига парвоз пайтида «Air Force One» бортида журналистлар билан суҳбатлашди. Бу ҳақида BILD нашри хабар берди.

Унда айтилишича, АҚШ етакчиси журналистлар билан суҳбат давомида Россия ва Украина ўртасидаги можарони тугатишга қаратилган музокараларининг бориши ҳақида фикр билдирган.

Трампнинг таъкидлашича, махсус вакили Стив Уиткофф яқин кунларда Москвага боради ва Владимир Путин билан учрашади. Унга илгари Ғазо бўйича сулҳ музокараларида иштирок этган Жаред Кушнер ҳам ҳамроҳлик қилиши мумкин.

«Жаред Кушнер Москвага борадими ёки йўқ ҳали аниқ эмас. Лекин у мазкур жараёнларида фаол иштирок этмоқда. У ақлли йигит, менимча улар келаси ҳафта Москвада президент Путин билан учрашадилар», — дейди Дональд Трамп.

Шунингдек, Трамп Украина ҳудудий масалаларда мазкур режани қабул қилишга мажбурланаётгани тўғрисидаги хабарларни рад этган.

«Вазият шу зайлда давом этса охир-оқибат баъзи ҳудудлар Россия назоратига ўтиб кетиши мумкин. Тинчлик режаси маъқулланса Москва ҳарбий ҳаракатларни тўхтатади ва бундан кейин бошқа давлатларга бостириб кирмайди», — дейди АҚШ президенти.

Tavsiya etamiz

Izohlar

Hozircha hech kim fikr bildirmagan. Balki Siz birinchilardan bo'larsiz?

Ko‘p o‘qilganlar

Yangiliklar taqvimi

Кластер