Эрон Қатарни огоҳлантирди

15:07 20 Iyun 2025 Dunyo
510 0

Foto: U.S. Air Force

Эрон расмийлари Қатарни АҚШ Исроил билан можарога аралашса, Форс кўрфазидаги АҚШ ҳарбий базалари Теҳрон нишонига айланиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Бу ҳақда «The Washington Post» хабар бермоқда.

«Эрон расмийлари шу ҳафта Қатарни Форс кўрфазидаги АҚШ базалари АҚШ ҳужумига жавобан қонуний нишон бўлишидан огоҳлантирди», дейилади мақолада.

Мақолада таъкидланганидек, бу огоҳлантириш, хусусан, Доҳадан 20 километр узоқликда жойлашган Ал-Удейд ҳарбий-ҳаво кучлари базаси, Баҳрайндаги АҚШ ҳарбий-денгиз базаси, шунингдек, АҚШнинг Қувайтдаги ҳарбий объектларига тегишли.

Аввалроқ, Оқ уй матбуот котиби Керолин Левитт Трамп икки ҳафта ичида Эронга зарбалар бериш бўйича қарор қабул қилишини айтган эди. Унинг сўзларига кўра, давлат раҳбари «Теҳрон билан яқин келажакда бўлиб ўтиши мумкин бўлган музокаралар эҳтимоли катта» деб ҳисоблайди.

Tavsiya etamiz

Izohlar

Hozircha hech kim fikr bildirmagan. Balki Siz birinchilardan bo'larsiz?

Ko‘p o‘qilganlar

Yangiliklar taqvimi

Кластер