Жиззахда янги цемент заводи қурилиши бошланди
Иллюстратив фото
Жиззах вилоятининг Зафаробод тумани Чимқўрғон қишлоғи атрофида яна битта цемент маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи“Хуасинь цемент Жиззах” масъулияти чекланган жамият шаклидаги хорижий корхона қурилиши бошланди.
Хитой Халқ Республикасининг “Хуасинь цемент” компанияси томонидан барпо этилаётган корхонанинг тамал тошини қўйишга бағишланган тантанали маросимда вилоят, туман ҳокимлари, уларнинг ўринбосарлари, вилоятдаги бошқарма ва ташкилот раҳбарлари, кенг жамоатчилик вакиллари, қурувчилар ва хорижлик меҳмонлар иштирок этди.
Лойиҳа қиймати 300 миллион АҚШ доллар бўлган корхонанинг 150 миллион АҚШ долларлик биринчи босқичи жорий йилнинг декабр ойида ишга туширилиши режалаштирилган.Ушбу лойиҳанинг биринчи босқичи ишга тушгач 2020 йилда 1 миллион 200 минг тонна 500 килограмм/сантиметр квадрат маркадаги мустаҳкам ва юқори сифатли цемент ишлаб чиқаришга эришилади.
Соҳа мутахассисларининг аниқлашларича корхонадан бир чақиримча узоқда жойлашган Балиқли тоғ ва Кўтарма тоғ бағридан топилган оҳактош захиралари цемент корхоналари учун 150 йилга етиши мўлжалланган. Шу сабабли, мазкур ҳудудда янги цемент заводи қурилмоқда.
Лойиҳа тўлиқ қувватда ишга тушгач 300 дан зиёд янги иш ўринлари яратилади.
Толибжон ЭРГАШЕВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг