Жанубий Корея компанияси Ўзбекистондаги боғчаларга 2000 та рақамли пианино етказиб берди
Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил ноябрь ойида Корея Республикасига амалга оширган давлат ташрифи доирасида қатор муҳим келишувларга эришилганди.
Хусусан, BooyoungHousingCo. LTD. компанияси билан Ўзбекистондаги таълим муассасалари учун 2000 дона замонавий рақамли пианинони беғараз етказиб бериш бўйича битим имзоланганди.
Бинобарин, ўтган йилдан ана шундай мусиқа асбобларини юртимизга юбориш бошланди.
Бугун рақамли пианиноларнинг охирги туркуми қабул қилиб олинди.
Шу муносабат билан ўтказилган тантанали маросимда мактабгача таълим, халқ таълими вазирлари, педагоглар, ўқувчи ва тарбияланувчилар, қолаверса, BooyoungHousingCo. LTD. компанияси раҳбарияти вакиллари иштирок этдилар.
Мактабгача таълим вазири Агреппина Шин BooyoungHousingCo. LTD. компанияси, хусусан, унинг президенти Ли Жонг Кеунга ўзбекистонлик болаларга инновацион чолғу созларини тақдим этгани учун миннатдорлик билдирди.
Таъкидлаш жоиз, мазкур лойиҳа мактабгача таълим ёшидаги болаларга бадиий-эстетик тарбия ва мусиқа таълимини беришда муҳим аҳамият касб этади. Зеро, замонавий рақамли пианинолар ҳозиргача Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Қашқадарё, Сурхондарё, Жиззах, Самарқанд, Фарғона вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳридаги МТМларга етказиб берилди ва бу жараён бошқа ҳудудларда ҳам давом эттирилади.
Бу эса Президентимиз томонидан илгари сурилган бешта ташаббусдан бири — ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини оширишга, истеъдодини юзага чиқаришга хизмат қилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг