Юнусобод метро линиясида дастлабки бурғилаш ишлари якунланди
Тошкент метрополитенининг Юнусобод йўналишида ёпиқ усулда қурилаётган янги станциялар оралиғидаги туннелнинг биринчи йўналишида узунлиги қарийб 1,5 километрлик бурғилаш ишлари якунланди. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” ахборот-таҳлилий медиа маркази хабар қилмоқда.
Германиядан келтирилган Herrenknecht русумли туннель бурғилаш техникаси ёрдамида 938 комплект темир-бетон ҳалқалар ўрнатилиб, Юнусобод линиясининг “Шаҳристон” бекати билан уланиш учун тайёрланган махсус қисмига етиб келди.
Айни пайтда пойтахтнинг Юнусобод йўналишида 2-босқич қурилиши давом этмоқда. Янги йўлнинг умумий узунлиги 2,93 километрни ташкил этади. Бугунги кунда метронинг туннель қурилиш-монтаж ишлари очиқ ва ёпиқ усулда олиб борилмоқда. Мазкур ер ости қурилиш ишларида “Кўприкқурилиш трести” унитар корхонасининг 67-Кўприкқурилиш отряди жамоаси томонидан амалга оширилмоқда. Бугунги кунда ушбу объектга 180дан ортиқ малакали муҳандис ва мутахассислар 40га яқин замонавий махсус техника ва механизмларда иш олиб боришмоқда. Туннелнинг очиқ усулдаги қурилишлари деярли якунига етказилди.
Лойиҳа 2019 йил охиригача тўла ниҳоясига етказилиши кўзда тутилган. Ушбу бунёдкорлик ишлари ниҳоясига етказилгач, Юнусобод метро йўналишига яна иккита бекат қўшилади. Булар “Юнусобод” ва “Туркистон” бекатлари бўлиб, ҳар иккиси ҳам шарқона меъморчилик анъаналари асосида барпо этилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг