Ёшларнинг қанчаси ўз репродуктив ҳуқуқидан бохабар?
Иллюстратив фото
Яқинда “Ижтимоий фикр” жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази томонидан фуқароларнинг репродуктив билимлари, репродуктив саломатлик ва репродуктив ҳуқуқ хусусидаги тушунчаларини аниқлаш мақсадида ижтимоий сўров ўтказилди.
Афсуски, аҳоли “репродуктив саломатлик” ва “репродуктив ҳуқуқ” каби тушунчалардан етарли даражада бохабар эмас. Сўровда қатнашганларнинг фақатгина 37,2 фоизи “респродуктив саломатлик” атамасини билишини қатъий тасдиқлагани, 23 фоизи эса “репродуктив ҳуқуқ” нима эканлигини билиши шундан далолат бериб турибди. Боз устига, ёшлар ўртасида бундай муҳим тушунчалардан бехабарлик кенг тарқалган. Чунки 18-19 ёшдаги сўров иштирокчиларидан фақатгина 19,1 фоизи “репродуктив саломатлик”, 10,6 фоизи эса “репродуктив ҳуқуқ”дан хабари борлигини таъкидлаган.
Шундай экан, ёшларнинг ҳуқуқий ва тиббий тафаккури ҳамда маданиятини ошириш, аҳоли, айниқса, навқирон авлод ўртасида кенг тарғибот ва тушунтириш ишларини ташкил этиш ҳамда олиб бориш бўйича ишларни фаоллаштириш лозим. Бундай фаолият оилада тиббиёт ва таълим муассасалари билан ҳамкорликда қилиниши даркор.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг