Ёнғин ўчирувчи квадроцикл яратилди
Иллюстратив фото
“Халқ сўзи ONLINE”. Саминжон Ҳусанов/Андижон. Андижон вилояти ички ишлар бошқармаси ёнғин хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан ёнғин ўчирувчи квадроцикл яратилди.
“Уз Донг Янг Ко” қўшма корхонасида такомиллаштирилган ушбу восита автомашина ҳаракатланиши учун энг ноқулай ҳисобланган йўлларда ҳам бемалол юра олади. Айниқса, шаҳар шароитидаги тирбандликлар, тор кўчаларда манзилга кириб бориш унинг учун чўт эмас.
— Квадроцикл 100 литр ҳажмли сув сиғими, кичик мотопила, 16 метр шланг, мобиль алоқа воситаси, овозкучайтиргич, сирена билан таъминланган, — дейди бошқарма бошлиғининг ўринбосари Жасурбек Каримов. — Шунингдек, ундан жойларда патруль хизматини, аҳоли ўртасида тарғибот ишларини ташкил этишда ҳам фойдаланса бўлади. Шу боис уни “Ёнғин ўчириш патрули” деб номладик.
Бугина эмас, “GM Uzbekistan” акциядорлик жамияти билан ҳам янги мослама вужудга келдики, унинг натижасида ёнғин пайтида 5 киши томонидан амалга ошириладиган юмушлар бир киши томонидан бажарилишига эришилди. Бу ишни тез ва сифатли ташкил қилиш имконини беряпти.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Айрим соҳаларда кадрлар тайёрлаш тизими 3 йиллик бўлади
- Тошкент вилоятида бир оиланинг барча аъзолари ўлдирилиб, уйи ёқиб юборилди
- Тошкентда икки нафар шифокор бемор ва унинг танишлари томонидан аёвсиз калтакланди
- Ўзбекистон Марказий Осиёдаги энг хавфсиз мамлакат деб топилди. Бошқалар-чи?
- Тошкент, Бухоро ва Наманганда заргарлик марказлари ташкил этилади
- Ўзбекистонлик сўнгги боксчи қиз ҳам Олимпиадани тарк этди. Қизлар ўртасидаги боксда медалсиз қолдик
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг