Январь-февраль ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 9,7 фоиз кам нефть қазиб олинди

14:43 13 Март 2018 Иқтисодиёт
1852 0
Фото: kommersant.uz

Ўзбекистонда 2018 йил январь-февраль ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 17,2 фоиз кўп, яъни 205,8 минг тонна автомобиль бензини ишлаб чиқарилган.

Ўз навбатида, дизель ёқилғиси ишлаб чиқариш 5,1 фоиз тушиб, 163,3 минг тоннани ташкил этди. Мамлакатимизда ушбу даврда 121 минг тонна нефть қазиб чиқарилди. Бу ўтган йилнинг шу давридагидан 9,7 фоиз камдир.

Аксинча, табиий газ қазиб чиқариш 6,5 фоиз ўсиб, 9,65 млрд. кубометргача етказилди. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси томонидан маълум қилинишича, жорий йил январь-февраль ойларида 353,8 минг тонна газ конденсати ишлаб чиқарилди ва бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 21,3 фоиз кўпдир.  

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?